Линклар

Олабуқада вазият барқарор экани айтилмоқда


Олабуқада Ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Олабуқада Ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги маллатлараро вазият издан чиқмаслигини назорат қилиш учун туманга милиция қўшимча кучлари жўнатилди.

Жалолобод вилоят милициясининг билдиришича, Олабуқа туманининг ўзбеклар ва қирғизлар аралаш яшайдиган ҳудудларида миллатлараро вазият барқарор сақланиб қолинмоқда.

25 сентябр куни Олабуқа туман суди судяси Абибилла Жаримбетовни қирғиз миллатига мансуб маҳаллий аҳоли безориликда айбланган икки ўзбек йигитини ҳибсдан озод қилгани учун калтаклаган эди.

Олабуқалик Раҳмиддин Эгамбердиев ва Шуҳрат Эгамбердиев Дўстлик қишлоғида қирғиз миллатига мансуб йигитлар билан муштлашгани учун қамоққа олинган эди.

Маълум бўлишича, муштлашувда қатнашган қирғиз йигитлари қаттиқ жароҳат олганлари учун ҳам милиция томонидан жабрланувчи сифатида тан олинган.

- Олабуқада ижтимоий-сиёсий вазият барқарор. Милиция ходимлари вазиятни қаттиқ назорат остига олган. Туманга юзга яқин қўшимча милиция ходимлари жалб қилинган, -деди Жалолобод милицияси расмийси Талай Сусунбаев.

Олабуқа туман ҳокими Атантай Рискуловннинг айтишича, безориликда айбланаётгани айтилаётган ўзбек йигитларининг қайта ҳибс қилиниши туманда 25 сентябрда юзага келган қалтис вазиятнинг юмшашига сабаб бўлган. Бундан ташқари Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли расмийлари туманда маҳллий аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

- Суд ҳибсдан озод қилинган йигитларни яна қайта қамоққа олди. Ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бораяпти. Кескинлашган вазият тобора юмшаб бормоқда. Халқ билан жуда кўп учрашувларни ўтказаяпмиз,-деди туман ҳокими Атантай Рискулов.

Қирғиз расмийлари Олабуқада 25 сентябр куни содир бўлган воқеа миллий низо сифатида талқин қилинмаслигини билдирмоқда.

Айни пайтда 25 сентябрда ўзбек йигитларини ҳибсдан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарган судяни калтаклаган қирғиз миллатига мансуб шахсларга қарши жиноят иши очилгани йўқ. Олабуқа туман ҳокимияти тарқатган расмий маълумотда айтилишича, 25 сентябр куни соат 11-12лар орасида юзга яқин одам туман прокурори ўринбосарини ҳам калтаклаган. Прокурорни калтаклаганларга нисбатан ҳам жиноят иши очилгани ҳақида маълумот йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG