Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

Ўзбекистонда буханка нон қимматлади


Ўзбекистонда буханка нон қимматлади. 25 сентябрдан бошлаб мамлакат дўконларида оддий биринчи навли ундан тайёрланган буханка нон нархи 550 сўмга чиққан.

Бу аввалги нархдан 50 сўмга қимматдир. Буханка нон ўтган йил октябр ойида 400 сўмдан 500 сўмга кўтарилган эди.

Шунингдек, бозорда сотиладиган нонлар нархлари ошган. Нон Ўзбекистонда одамлар энг кўп истеъмол қилувчи маҳсулот ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳар йил бўлгани каби бу йил август ойидан бошлаб, маош ва нафақалар миқдори оширилган эди.
XS
SM
MD
LG