Линклар

Грецияда касаба уюшмалари консервативлар ҳукумат тепасига келганидан буёнги энг йирик иш ташлаш норозилик тадбирини амалга оширмоқда.

Афина шаҳрида иккита йирик касаба уюшмаси ташкиллаштирган эллик минг кишилик норозилик тадбири пайти полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Афина ҳукумати Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг 31.5 миллиард евролик ёрдамини олиш йўлида тежамкорлик сиёсатини олиб бормоқда, жумладан нафақаларни камайтириш ва пенсия ёшини кўтаришни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG