Линклар

Австарлиялик футболчи Дэвид Карни Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” клуби беш ойдан бери ойлик бермаётгани ҳақида FIFAга шикоят қилишини айтмоқда.

Австралия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дэвид Карни шу йилнинг феврал ойидан буён “Бунёдкор”таркибида тўп суради.

Лекин, ўтган ҳафта "Аделаида"га қарши ўйинда у майдонга тушмади. Ўшанда “Бунёдкор” мураббийси Карни ҳақида гапирар экан “у ўзиникида яхши ўйнайди, бизда эса ёмон ўйин кўрсатди”, деган эди.

Дэвид Карни ўз мураббийсининг бу гапидан ҳам анча ранжиганини айтмоқда, унинг футбол агенти.

Айни пайтда Дэвид Карни Тошкентда қолмоқда. Аввалроқ, “Бунёдкор”нинг бошқа ўйинчилари ҳам ойликлари вақтида берилмаётганидан шикоят қилишган, лекин жамоа мураббийси Миржалол Қосимов буни кескин рад этган эди.
XS
SM
MD
LG