Линклар

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судида Кармана тумани собиқ ҳокими Чинпўлат Қаноатов ҳамда унинг ўринбосари Фарҳод Нуриллаевга оид жиноят иши кўрилмоқда.


Бу ҳақда хабар қилган вилоят судидаги манба ҳоким ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг давлат ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, совуққонлик, пора олиш сингари 11 та модда билан айбланаётганини таъкидлади.

Маълум бўлишича, 54 яшар Чинпўлат Қаноатов 2010 йилнинг 19 январида Карманага ҳоким этиб тайинланган ва сўнги бир йилда қатор қонунбузарликларга қўл урган.

Навоий вилояти прокуратураси олиб борган жиноят иши материалларига кўра, у ўз муовини Нуриллаев воситасида бир қанча шахслардан ер участкалари ажратиш, саноат корхоналари қуришга рухсат бериш, хўжаликларга ва тумандаги корхоналар раҳбарларини тайинлаш эвазига поралар олиб келган. Шунингдек, туманнинг иқтисодий кўрсаткичлари у раҳбарлик қилган йилларда тушиб кетган.

“Шу йилнинг июнь ойида вилоят прокуратураси томонидан ҳоким ва унинг муовинига жиноят иши қўзғатилди. Сўнг улар қамоққа олинди. Ҳозир Каттақўрғондаги турмадан судга олиб келиняпти” деди Кармана шаҳарчасидаги агрофирма раҳбарларидан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG