Линклар

Москвада чоршанба куни кечқурун “Динамо” ва “Торпедо” футбол клуби ишқибозлари ўртасида муштлашув содир бўлди.

Москва полициясининг билдиришича, муштлашувда юзга яқин одам ишитрок этган, улардан 20 нафари полиция томонидан ҳибс қилинган.

Муштлашув “Торпедо” стадионининг кассаси олдида бошланган. Ўйин чоғида ишқибозлар майдонага мушакларни отган. Бунинг оқибатида арбитрлар бир неча маротаба ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган. Ўйиннинг 50 минутида судя ўйинни бира тўла тўхтатишга қарор қилган. Бу вақтда “Динамо” 2:1 ҳисобида ғалаба қилаётган эди.

Айни пайтда стадион атрофидаги ҳудуддаги вазият барқарор экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG