Линклар

Греция пойтахти Афинада ҳукуматнинг бюджет маблағларини 11,5 миллард еврога қисқартирилишига қарши норозилик билдирган намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Парламент биноси олдига йиғилган намойишчилар полициячиларни тошбўрон қилган ва ёнилғи қуйилган шиша идишларни отган. Тўқнашувда иштирок этган 12 норози ҳибс қилинган.

Грецияда чоршанба кунидан бери касаба уюшмалари томонидан ташкиллаштирилган 24 соатлик иш ташлаш давом этмоқда. Иш ташлашда 100 минггача одам ишитрок этаяпти.

Греция Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасидан 31.5 миллиард евролик ёрдамини олиш йўлида тежамкорлик сиёсатини олиб бормоқда, жумладан нафақаларни камайтириш ва пенсия ёшини кўтаришни режаламоқда.

Бунинг оқибатида мамлакатда ишсизлар сони ортиши ва аҳолининг учдан бир қисми қашшоқлашгани норозиликларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG