Линклар

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон фуқароларни қишдан соғ-омон чиқиб олиш учун икки йиллик озиқ овқат заҳирасини ғамлашга чақирди.

Жаҳон банки ҳисоб-китобига қараганда, Тожикистон аҳолисининг тўртдан уч қисми қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Аммо бу мамлакатда озиқ-овқат муаммоси ўткир бўлиб қолмоқда.

Тожикистонда ўртача иш ҳақи 100 доллар атрофида. БМТ маълумотида айтилишича, Тожикистоннинг 7,5 миллион аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқлик даражасидан пст аҳволда яшайди.
XS
SM
MD
LG