Линклар

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши 2021 йилда ниҳоясига етказилишини билдирди.

«Қамбарота-1 қурилиши тахминан 8 йил давом этади. Қурилиш ишлари 2013 йилнинг баҳорида бошланади», – деб билдирган энергетика ва саноат вазири Афтандил Қалмамбетов.

Қамбарота-1 йилига тахминан 5 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаради. Мазкур ГЭСни барпо этиш юзасидан Россия президенти Владимир Путиннинг 20 сентябрда Бишкекка қилган расмий ташрифи чоғида шартнома имзоланган эди. Қирғиз расмийларининг билдиришича, ГЭС қурилиши учун 2 миллиард доллар миқдоридаги маблағ талаб қилинади ва бу қурилишни тўлалигича Россия томони молиялаштиради.

Расмий Тошкент Қамбарота-1 ГЭСи қурилишига қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG