Линклар


Тошкентга бир неча бор қўшиқчи Райҳонни кўриш учун бориб¸ висолига ета олмай Косонига қайтган Ҳусанбой¸ Озодликдан муҳаббат муждасини Райҳонга етказишни сўради...


Тўйларни меъëрга солиб бўлмайди

Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан боғланган пенсионер Жўрабой Раҳмонов “Озодлик-онлайн” эшиттиришида тилга олинган мавзу — ўзбек тўйларидаги меъёр масаласидаги мулоҳазаларини тилга олди ва ўзбек тўйларини меъёрга солиб бўлмайди, деган хулосасини айтди.

- Ҳукумат қарор чиқаргани билан қарорлари бажарилмайди. Тўйлар бемаслаҳат ўтказилади.

Озодлик: Кимдан бемаслаҳат ўтказилади?

- Оқсоқоллар билан маслаҳатлашмайди тўй эгаси.

Озодлик: Маҳалла оқсоқоллари деганингиз маҳалла комитетидагиларми ëки ëши катта кексаларми?

- Маҳалладаги оқсоқоларни айтаяпман. Илгари замонларда ҳам ўнбоши, элликбоши, юзбошилар бўлган. Ўшалар билан маслаҳатлашган. Тўй қилувчига ëрдам қилган. Бойларнинг қирқдан бир закотлари бўлади, садақалари. Одамлар жуда қашшоқлашиб қолган. Отдан қолма эшагим¸ деб ўзларини ўзлари отга солиб юрадида. Ўзининг кўрпасига қараб оëқ узатмайдиганлар ҳам кўп. Жамият умуман бузилиб кетган. Ижтимоий аҳволни яхшилаш керак. Бирови топади, бирови топмайди, бирови от минган, бирови эшак минган, бир хил эмасда, дейди самарқандлик Жўрабой Раҳмонов.


Соғлиғимни табибга ишонмайман...

Самарқанд шаҳрида яшовчи 70 яшар Беркинбой ака “Баҳс майдони” эшиттиришида тилга олинган мавзу – Замонавий медицина тарафдоримизсиз ёки халқ табобати, деган саволга жавоб берди. У табобатнинг ашаддий танқидчиси экан.

- Гуманитар фанлар ҳар 3-5 йилда икки марта ҳажми ошади. Аниқ фанлар ҳар уч йилда икки марта ошади. Демак, врачлар истайдими истамайдими ҳар 3-5 йилда малакасини ошириши керак бу бир. Иккинчидан, врачларнинг кўпи врачлар коллективида ишлайди. Яъни коллектив онг бўлади. Бир нарсани билмаса, тажрибаси кўпроғидан сўрайди, бўлим бошлиғидан ва ҳоказо. Табибларда бу нарса йўқ. Ана энди бошқа тарафи. Ҳозирги кунда врачлар тахминан 10 йил ўқийди. Ҳатто 10 йил ўқиган одам медицинанинг ҳамма соҳасини эгаллай олмайди. Табиблар кўпинча якка ўзи ишлайди. Иккинчидан, уларда медицина асоси йўқ. Соғлиғини табиблар қўлига қўйиб берган беморларга жуда раҳмим келади. Қарангки мана шу табиблар ўрта мактабни ë битирган ë битирмаган. Ëмонлиги шундаки, гипнознинг бир тури бу. Улар жуда зўр кийинади, ҳатто салла ўрайди, узун оқ кўйлаклар кийиб ҳожиларга ўхшаб юради ва ҳоказо. Улар мана шу кўриниши билан гипнозлайди. Айтмоқчиманки, расмий медицина ташкилотлари икки-уч киши эмас ўнлаб киши ўтириб табибларни имтиҳон қилиб, шундан кейингина рухсатнома берсинки ишлашига, дейди Беркинбой ака.

Медицина ҳам¸ халқ табобати ҳам керак...

Айни масалада фикр билдирган 42 ёшли андижонлик Камолиддин эса ҳаётимизда ҳар иккисининг ўзига хос ўрни бор, деди.

- Шунга масалан битта укамиз бор эди маҳалламизда. Сариқ касал билан қаттиқ оғриган эди. Уйдагилари доктор жавоб бериб юборди, дедида. Кейин шу болани табиблар тузатишдида. Табибларнинг ҳам ўзининг ўрни борда ҳаëтда тўғрими? Эскидан табиблар ишлаб келган. Ўзимдан айтмоқчиманки, менинг онам ўтиб кетган. Анча йил оғридида. Мен табибларга ҳам кўрсатдим 7-8 йил, докторларга ҳам ëтқиздим. Биттасининг фойдаси бўлдида. Демоқчиманки, иккаласининг ҳам ҳаëтда ўрни бор. Биттасини йўқ, нотўғри деб бўлмайди, дейди андижонлик Камолиддин.

Райҳонни севиб қолдим...

Қашқадарёнинг Косон туманидан боғланган 34 ёшли Ҳусанбой таниқли ўзбек хонандаси Райҳонанинг шайдоси экани ва дил иқрорини Озодлик орқали хонандага етказишимизни сўради.

- Жуда оғир вазиятга тушганман. Санъаткор Райҳона борку, ўшани жуда кучли, ашаддий равишда яхши кўраман. Ҳеч иложи бўлмаяптида. Оғир вазият. Кечаю кундуз фақат шу.

Озодлик: Болаларингизни нима қилаяпсиз?

- Ҳали уйланмаганман.

Озодлик: Қўлингиздаги бола кимники?

- Бу жиянимники. Ҳозир нон ëпаяптида, шунга кўтариб турибман.

Озодлик: Яхши, чиройли ҳазил қилдингиз.

- Йўқ, ҳазил эмас. Рост гап бу. Фақат шуни эшитиб одам касалдайда. Фақат шуни кўриш, шунга етишиш.

Озодлик: Етишиш учун нима қилаяпсиз?

- Сизларда гаплашишга имконият борку дейманда. Санъаткорлар билан гаплашишларингиз керакда.

Озодлик: Сиз мутлақо беҳазил гапираяпсиз-а?

- Беҳазил. Сизларга ҳазил гапириб алдаш умуман хаëлимда йўқ. Жиддий гапираяпманда сизга. Гаплаша олсангизлар, мен танишимни, аниқ яхши кўришимни, сизларда сўз бойлиги кучлику, гаплашсангизлар, етказишларингизни жуда хоҳлайманда. Шунга ëрдам қилмасаларингиз, бир оëғим бир жойга бориб қолди уже.

Озодлик: Сиз ўзингиз ҳаракат қилмаяпсизми даво излаб?

- Тошкентга борганман Райҳонни излаб. Кўра олмай қайтиб келганман. Шунга бу севги саробмикан дейманда. Уйқуда ҳам ҳеч қандай ҳаловат йўқда.

Озодлик: Беш йилдан бери.

- Расмлари тўлиб кетган. 2000 та бор. Ўзбекистонда яшаëтганимдан хафа эмасман. Менга энг қийин муаммо шу бўлиб турибди ҳозир, дейди косонлик Ҳусан.

*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG