Линклар

logo-print
UZ-Daewoo дилерлари 2012 йил август ойида Қозоғистонда 774 та "GM-Uzbekistan" АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобил сотди.

“Концепто” консалтинг ширкатига кўра¸ Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида Нексия тўртинчи ўринни, Матиз эса ўнинчи ўринни эгаллаган.

“GM Uzbekistan” 5 сентябр куни Тошкентда янги моделдаги Chevrolet Cobalt автомобилининг тақдимот маросимини ўтказди.

Ширкат келаси йилда 120 дан кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқариш ва унинг камида 50 фоизини хорижга экспорт қилишни режалаган.

Яқинда General Motors Ўзбекистондаги фаолияти учун АҚШ Давлат департаментининг "Юксак корпоратив стандартлари учун" мукофотига савозор бўлди.
XS
SM
MD
LG