Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия бўйича махсус йиғилиш ўтказди


БМТ Бош котиби Б.К.Муннинг Бош Ассамблея сессиясидаги чиқиши, 2012 йил 25 сентябр.

БМТ Бош котиби Б.К.Муннинг Бош Ассамблея сессиясидаги чиқиши, 2012 йил 25 сентябр.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда қарийб 18 ойдан бери давом этаётган бўҳрон масаласида юқори даражали махсус йиғилиш ўтказди.

Суриялик фаолларга кўра, Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш бошланганидан бери мамлакатда тахминан 27 минг одам ҳалок бўлган.

БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидан ташқари ўтказилган йиғилишда сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун агар ечим топилмаса, бўҳрон минтақанинг йирик давлатларини ўз домига тортган каттароқ можарога айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Араб Лигаси раҳбари Набил Ал-Арабий БМТни бўҳронини ҳал қилиш учун бошқача ëндашув ишлаб чиқаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG