Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:30

"Мени уйга жўнатманг!"


Москванинг Черемушкинский туман судидан қочишга уринган Ўзбекистон фуқароси оёғини синдириб олди. Ўз юртига жўнатилмаслик учун у "ҳар нарсага тайёр" эканини билдирган.


26 сентябр куни исми айтилмаётган Ўзбекистон фуқароси полиция наряди текшируви давомида Россия ҳудудида ноқонуний тарзда яшаб келгани аниқланди ва ҳибс этилди.

"Ўша куниёқ уни мамлакат ҳудудидан Ўзбекистонга депортация қилиш масаласи юзасидан Москва шаҳар Черемушки туман судига назорат остида олиб келишди", дейди Озодлик радиосига воқеа тафсилотларини гапириб берган пойтахтнинг Жануби-Ғарбий округи ички ишлар бошқармаси расмийси Юлия Аносова.

- Воқеа соат тахминан 2:30 ларда юз берди. Черемушки туман судининг иккинчи қаватидан Ўзбекистон фуқароси қочишга уриниб кўрди. У маъмурий қонунбузарлик, аниқроғи Россия ҳудудида ноқонуний яшаб юргани учун ушланган эди. Судда уни депортация масаласи кўриб чиқилиши керак эди,- дейди Озодликка полиция расмийси.

Юлия Аносованинг айтишига қараганда, бу йигит Черемушки туман судининг иккинчи қаватидан пастга сакраган. Бироқ қочқин узоққа кета олмаган, чунки иккинчи қаватдан сакраганида оёғини синдириб олган.

“Уни зудлик билан Москва шаҳар шифохоналаридан бирига олиб боришди”, дея давом этади Юлия Аносова.

- Кейинроқ тиббиёт ходимларига у Москвани тарк этишни жуда хоҳламагани ва бунинг учун ҳар нарсага тайёр бўлганини айтган. Умуман олганда, оёғи синганини ҳисобга олмасак, ҳозирда ҳолати анча дуруст, - деди пойтахтнинг Жануби-Шарқий округ Ички ишлар бошқармаси расмийси Юлия Аносова.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси бу воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG