Линклар

Россия президенти Исломобод сафарини қолдирди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича¸ Россия президенти Владимир Путин Россия, Покистон, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги тўрт томонлама саммитда қатнашиш учун Исломободга режаланган сафарини бекор қилган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муаззам Хон 2-3 октябр кунлари пойтахт Исломободда бўлиши режаланган саммит қолдирилганини айтди.

Хон саммитнинг янги муддати унда иштирок этадиган давлат раҳбарлари кун тартибига қараб белгиланишини қўшимча қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда Россия раҳбарининг Исломободга сафари бекор қилиниши сабаби маълум қилинмаган.
XS
SM
MD
LG