Линклар

logo-print
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Каспий денгизида кемада чегарани ноқонуний кесиб ўтган 7 нафар Россия фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.

Қозоғистон Чегара хизматига қарашли вертолёт Каспий денгизида партул назоратини ўтаётган пайтда Россия кемаси чегарани кесиб ўтганини пайқаган.

Кема тўхташ ҳақидаги буйруқни писанд қилмай қочиб кетишга уринган пайтда ўққа тутилган.

Отишма оқибатида Россиянинг икки фуқароси яраланган.

Қозоғистон чегарачилари кемани тўхтатиш учун унинг моторини нишонга олишга мажбур бўлишганини билдирган.

Қозоғистон ва Россиядаги ахборот агентликларига кўра, яраланган икки россияликка Қозоғистондаги маҳаллий касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда улар ҳаёти тахдид остида эмас.

Айни пайтда, Қозоғистон расмийлари воқеа юзасидан жиноий иш очиш ёки очмаслик масаласини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG