Линклар

logo-print
Россиядаги “Биринчи канал” раҳбарияти “ПрожекторПерисхилтон” телекўрсатувини тўхтатди.

Россиядаги ахборот агентликларига кўра, Иван Ургант, Александр Цекало, Сергей Светлаков ва Гарик Мартиросян олиб борган кўнгилочар кўрсатувнинг ёпилишига Гарик Мартиросян билан Сергей Светлаковнинг жорий йил ёзида ТНТ канали билан шартнома имзолагани сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, келишувда уларнинг бошқа каналларда чиқиши кўзда тутилмаган. “Прожекторперисхилтон” кўрсатувини олиб борувчилар газеталарда чоп этилган янги хабарларни муҳокама қилишган ва машҳур кишилар билан суҳбатлар олиб боришган.

2008 йилда илк бор эфирга узатилган “Прожекторперисхилтон” ток-шоунинг охирги сони 2012 йил июнида намойиш қилинган эди.
XS
SM
MD
LG