Линклар

logo-print

Германия: Россия жосуси экани айтилаётган эр-хотинга айблов эълон қилинди


Германияда прокурорлар Россия фойдасига жосуслик қилгани айтилаётган эр-хотинга айблов эълон қилди.

Федерал прокуратура идорасига кўра, улар Россия ташқи разведкаси учун Германия ҳудудида 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Европа Иттифоқи ва НАТО стратегияси ҳақида маълумотлар тўплаш билан шуғулланган.

Прокурорларга кўра, Андреас ва Ҳайдрун А. исмли эр-хотин сўнгги йилларда ўз хизматлари учун йилига 130 минг доллар пул олишган.

Прокурорлар айбланувчилар ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

Германиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, бу Совуқ уруш давридан бери Германияда рўй берган биринчи шундай воқеадир.
XS
SM
MD
LG