Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси аксилисломий филмдан норози


Шайх Абдулазиз Мансур.
Шайх Абдулазиз Мансур.

Шайх Абдулазиз Мансур Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг аксилисломий филмдан норозилиги масжидларда аҳолига етказилаётганини айтди.


Шайх Абдулазиз Мансур АҚШ суратга олинган аксилисломий руҳдаги "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми ҳамда Францияда чоп этилган "Charli Hebdo" журналида Ислом пайғамбари акс этган карикатураларнинг чоп этилганидан қаттиқ ранжигани ва бундай ранжишни Ўзбекистондаги аксар мусулмонларда кузатганини айтди.

Куни кеча Жазоирда ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти анжуманида иштирок этиб қайтган шайх ҳазратлари сафари давомида бу филм ортидан кўтарилган норозилик намойишларини муттасил кузатиб борганини айтди.

Унга кўра, дуёндаги аксар мусулмон давлатларида бўлгани каби Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам Ислом дини ва унинг пайғамбари ҳақорат қилиниши, камситилишидан норози.

- Дин ишлари бўйича қўмита томонидан, Диний идорамиз томонидан ҳозир масжидларга шу нарса етказилдики — бу хабарларни эшитган бор, эшитмаган бор — шуларга норозичилигимизни билдириб қўйинглар, деган тавсия берилди. Мақолалар ҳам ёзилаяпти ҳозир. Албатта, муносабат билдириляпти, - деди Абдулазиз Мансур.

У бот-бот ғарб давлатларида кузатилаётган Ислом динини камситувчи, пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилувчи ҳаракатларга нисбатан қатъий чора кўрлиши зарур, деган фикрни тилга олди.

- Албатта, бунга қарши чоралар кўрилмаса бўлмайди. Дин ҳар бир халқнинг муқаддас қадриятидир. Динга нисбатан шаккоклик қилганлар куфрга кетади. Энди билмадим, бу филмни ишлаганлар қайси динга мансуб ёки динсизми улар? Агар улар насроний бўлса ёки яҳудийликда ҳам бир-бирларининг пайғамбарларини таҳқирлашга умуман ҳуқуқ йўқ. Яъни, сўз эркинлигими, инсон ҳуқуқлари, деймизми — ҳаммасининг чегараси бўлиши керак,- деди шайх Абдулазиз Мансур.

Шунингдек, шайх ҳазратлари шу кунларда Ню Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси 67-сессияда аксар мусулмонлар давлатлари етакчилари илгари сурган талаб — халқаро қонунчилик доирасида шаккокликни жиноят сифатида малакаланиши тарафдори эканини билдирди.

- Фақат бундай қонунчилик бир гуруҳ давлатлар томонидангина эмас, балки Ислом оламининг етук уламолари ва замонавий қонунчиликнинг етакчилари ўртасида баҳамжиҳат, бамаслаҳат қабул қилиниши керак. Ҳамма томонларнинг истаклари инобатга олишини керак, - деди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абулазиз Мансур.

Унинг айтишича, ҳар икки расмий ташкилотнинг аксилисломий филмга нисбатан норозилиги акс этган баёнот матни тез орада матбуотда ҳам чоп этилади.

Қуйида эса Абдулазиз Мансур билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:01 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG