Линклар

Сурия исёнчилари пайшанба куни мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Алеппо учун жангларнинг ҳал қилувчи босқичи бошланганини маълум қилди.

Исёнчилар Алеппонинг 14 туманида қақшатғич жанглар давом этаётганини билдирмоыда. Аммо бу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги йил охиригача зўравонликлар тўхтамаса Суриядан 700 минг одам қочқин бўлиши мумкинлигини эълон қилди. Ҳозирги кунда суриялик қочқинлар сони 300 минг кишини ташкил қилади.

Сурияда 18 ойдан бери ҳукумат ва исёнчилар ўртасида давом этаётган тўқнашувларда, айрим маълумотларда айтилишича, 30 минг одам ҳалок бўлган
XS
SM
MD
LG