Линклар

logo-print
Бугун Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳрида жангарилар қамоқхонани ҳужум билан қўлга олишга ва маҳбусларни озод этишга ҳаракат қилди.

Маҳаллий ҳокимиятга кўра, худкуш ўзини қамоқхона эшиги олдида портлатиб юборган. Шундан сўнг қуролли гуруҳ қамоқхона назоратчиларига ҳужум қилиб, 4 қўриқчини ўлдирган ва 250 маҳбусни озод қилган. Озод қилинган маҳбусларнинг кўпчилиги террорчилик учун қамалганлардир.

Тикритда комендантлик соати киритилди. Қамоқдан қочганларни қидириш ишлари бошланди.
XS
SM
MD
LG