Линклар

АҚШнинг Калифорния штатида пайшанба куни кўплаб мусулмон давлатларида норозилик пайдо қилган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми режиссёри Накула Баселли Накула ҳибс қилинди.

Суд Накула филмни олиш жараёнида 2011 йилда унга суд томонидан қўйилган чекловни бузган ёки бузмаганлигини текширмоқчи. 2011 йилда Накула банк тволамачилиги моддаси билан айбланган. Унга назорат қилувчи орган вакили рухсатисиз интерентдан фойдаланиш тақиқланган эди.

Келиб чиқиши мисрлик коптлардан бўлган Накула “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми билан танилди. Унинг филми бир қатор мусулмон давлатларида норозилик намойишлари ўтказилишига сабаб бўлди. Намойишлар ва тартибсизликларда камида 20 одам, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG