Линклар

logo-print
Ҳар 100 минг одамга тижорат банклари бўлимлари сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчиликни эгаллайди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботида таъкидланади.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 47, 7 та банк бўлимлари тўғри келади. АҚШда бу кўрсаткич 35, Россияда 37, Францияда 41.5 тани ташкил этади.

Халқаро валюта жамғармасининг билидиришича, ҳар 100 минг одамга банкоматлар сони бўйича Қозоғистон Марказий Осиёдаги лидер ҳисобланади. Бу мамлакатда 100 минг одамга 65,8 та банкомат тўғри келади. Қирғизистонда бу кўрсаткич 12 тани, Тожикистонда 7 тани, Ўзбекистонда эса 4.5 тани ташкил этади.
XS
SM
MD
LG