Линклар

logo-print

Тошкентда "Бунёдкор" стадионинг тантанали очилиши маросими бўлади


Тошкентда янги қурилган “Бунёдкор” стадионининг тантанали очилиши маросими 28 сентябр куни соат 17:00да бошланади.

"Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи"га бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қатнашиши кутилмоқда.

Юбилей тантаналарида дунё футболининг бир қатор юлдузлари, жумладан, Зайниддин Зидан, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ёки Лионел Месси иштирок этиши мумкинлиги билдирилган эди.

Бироқ Uzmetronom.com Интернет нашрининг хабар қилишича, маросимда футбол юлдузлари ўрнига Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари қатнашади.

Тантанали маросим доирасида "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол жамоалари ўртасида ўйин бўлади.

“Бунёдкор” стадионини қуриш ишлари 2010 йилда бошланган. Лойиҳа қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил этгани айтилади.
XS
SM
MD
LG