Линклар

Ўзбекистон МДҲнинг Эркин савдо ҳудудига қўшилади


МДҲ Бош вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчилари, Санкт Петербург, 2011 йил 18 октябр.

МДҲ Бош вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчилари, Санкт Петербург, 2011 йил 18 октябр.

МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгашининг 28 сентябр куни Ялта шаҳрида бошланган йиғилишида МДҲ доирасида тузилган Эркин савдо ҳудудига Ўзбекистоннинг қўшилиши қўллаб-қувватланди.

Бу ҳақда МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.

Унга кўра, Бош вазирлар йиғилишида Ўзбекистоннинг Эркин савдо ҳудудига қўшилиши билан боғлиқ ишлар жорий йил охиригача тугатилиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилинган.

2011 йил 18 октябр куни Санкт Петербург шаҳрида МДҲ Бош вазирлари ҳамдўстлик доирасида Эркин савдо ҳудуди ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолаган.

Ҳужжатга Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон. Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон бош вазирлари имзо чеккан.

Озарбайжон, Ўзбекистон ва Туркманистон эса шартномани имзоламаган эди.

Бироқ мазкур давлатлар келишувга қўшилиш ниятида экани билдирилган.

Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартнома 2012 йил 20 сентябр куни кучга кирди.
XS
SM
MD
LG