Линклар

Ироқнинг Тикрит шаҳридаги қамоқхонасига қилинган ҳужумда камида 10 нафар полиция ходими ва беш маҳбус ўлдирилди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, жумага ўтар кечаси жанггарилар қамоқхонани ишғол қилган.

Кейинроқ полиция кучлари назоратни қайта қўлга китритган. Тўқнашувлар пайтида 81 маҳбус қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.

Ал-Қойдага алоқадор бўлган Ироқ Исломий Давлати гуруҳи июл ойида судялар ва прокурорларга ҳужум уюштирилиши ҳамда гуруҳнинг қамоқдаги аъзоларини озод қилиш учун чоралар кўрилишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG