Линклар

Суриялик фаоллар: Алеппода шиддатли жанглар давом этмоқда


Алеппонинг Ал-Арқуб мавзесидаги тўқнашувлар, 2012 йил 26 сентябр.

Алеппонинг Ал-Арқуб мавзесидаги тўқнашувлар, 2012 йил 26 сентябр.

Суриялик фаоллар Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида ҳукумат кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар давом этаётганини билдирди.

Айни пайтда, тўқнашувлар ҳақида бир-бирига зид маълумотлар олинмоқда.

Алепподаги исёнчиларнинг энг йирик Тавҳид гуруҳи ўз жангчилари ҳукуматпараст курд гуруҳларини енгиб Шайх Мақсуд мавзесига кирганини иддао қилган.

Давлатга қарашли Сурия телевидениеси эса ҳукумат кучлари маҳаллий аҳоли ёрдамида исёнчилар ҳужумини қайтарганини билдирган.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати кучлари пойтахт Дамашқдан шимолда исёнчилар ўрнашиб олган минтақаларга ҳужумлар бошлаган.
XS
SM
MD
LG