Линклар

Наркотикларга қарши кураш ташкилоти раҳбарлари Душанбеда учрашди


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида мусодара қилинган наркотикларни ёқиб юбориш пайти.

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида мусодара қилинган наркотикларни ёқиб юбориш пайти.

Тожикистон пойтахти Душанбеда Афғонистон, Россия, Покистон ва Тожикистоннинг наркотикларга қарши кураш ташкилотлари раҳбарлари учрашди.

Наркотиклар назорати бўйича Россия Федерал хизмати раҳбари Виктор Иванов ҳозир Афғонистонда 20 тоннагача бўлган гиёҳвандлик моддалари дунё бозорларига транзит қилиш учун тайёрлаб қўйилганини билдирди.

Тўрт давлатнинг наркотикларга қарши кураш ташкилотлари раҳбарлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш бўйича 2012-2017 йилларга мўлжалланган беш йиллик “йўл ҳаритаси” борасида келишиб олдилар.

Виктор Иванов наркотиклар контрабандасига қарши самарали кураш олиб бориш учун тўрт давлатнинг Наркотикларга қарши курашиш ташкилотига 500 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам керак бўлишини айтди.
XS
SM
MD
LG