Линклар

logo-print
Италия пойтахти Римда давлат идоралари бюджетини қисқартириш ҳақидаги ҳукумат режасига қарши 30 минг кишилик норозилик намойиши ўтказилди.

Тадбирда асосан Италиядаги иккита энг йирик касаба уюшмаси аъзолари қатнашди.

Бош вазири Марио Монти мамлакат иқтисодиётини бўҳрондан олиб чиқиш учун 2014 йилга қадар 34 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ тежаш назарда тутилган режани эълон қилган.

Ҳужжатда мўлжалдаги маблағни тежаш учун давлат идоралари ходимлари маошини 10 фоизга, раҳбар лавозимидаги ходимлар маошини 20 фоизга камайтириш режаланган.
XS
SM
MD
LG