Линклар

Қозоғистоннинг Жанўзен шаҳридаги “Мунай Филд сервис” ширкатининг ўнлаб ходимлари жума куни иш ташладилар. Улар иш ҳақидан бўлган қарзларнинг тўланишини ва ижтимоий шароитнинг яхшиланишини талаб қилишди.

Маҳаллий расмийларнинг ширкат раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида норозиларнинг талабларидан бир қисми бажариладиган бўлди.

Жанўзенда ўтган йили нефт ширкатлари ишчилари иш ташлаган, иш ташлашлар тартибсизликларга айланиб кетган эди. Ўшанда норозилар ва полиция ўртасида содир этилган тўқнашувларда 16 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG