Линклар

Қирғизистон Бош прокуратураси Давлат алоқа агентлигига “Мен бесоқолбозман ва мусулмонман” ҳужжатли филмининг интернетда тарқалиши олдини олиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бош прокуратура тарқатган маълумотда айтилишича, мамлакатда диний низоларнинг олдини олиш мақсадида мана шундай қарорга келинган.

Жума куни Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди Қирғизистон пойтахтида ўтаётган “Бир дунё” кинофестивали доирасида “Мен бесоқолбозман ва мусулмонман” филмини намойиш этишни тақиқловчи қарор чиқарган эди.

“Бир дунё” фестивали ташкилотчилари суд қарори асоссиз эканини таъкидлаган ҳолда бу қарорни бажаришга мажбур бўлганларини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG