Линклар

logo-print
Тошкентдаги “Steel Pantera” ширкати профессионал артистлар, рассомлар ва овоз режиссёрлари билан ҳамкорликда аудиокитоблар чиқаришга киришди.

Ширкат расмийлари тарқатган маълумотда айтилишича, болалар учун аудиокитоблар чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилади. Лойиҳа болалар тафаккури ва нутқининг ривожланишига кўмаклашади.

“Steel Pantera” келгусида Абдулла Қаҳҳор ва Ғафур Ғулом ҳикояларини, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”и, Сергей Бородиннинг “Самарқанд осмонидаги юлдузлар” романи, болалар учун “Шарқ эртаклари” албомининг давоми сифатида дунё халқлари эртакларини аудикитоб шаклида чиқаришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG