Линклар

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигида Ашхабодга келган делегация Туркманистон ҳукуматида, шунингдек, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида музокаралар ўтказди, дея хабар беради Туркманистон ҳукумати матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида аввал эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни ҳамда икки давлат вазирликлари ва идоралари даражасида бизнес алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар ёқилғи-энергетика, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни ривожлантириш учун кенг имкониялар мавжудлигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG