Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1-2 октябр кунлари Туркманистонга сафар қилади.

Ашхобод шаҳрида туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан олий даражадаги учрашув чоғида Ўзбекистон билан Туркманистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар бўйича фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон расмий матбуотида Каримов ташрифига оид шундан ортиқ маълумот йўқ.

Ташриф арафасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигида Ашхабодга келган делегация Туркманистон ҳукуматида, шунингдек, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида музокаралар ўтказди, дея хабар беради Туркманистон ҳукумати матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида аввал эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни ҳамда икки давлат вазирликлари ва идоралари даражасида бизнес алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар ёқилғи-энергетика, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни ривожлантириш учун кенг имкониялар мавжудлигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG