Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:18

"Бунёдкор" Пеле ва Шакираларсиз очилди


Тошкентда “Бунёдкор” стадиони очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов янги ўйингоҳ қурилишини мўъжизага тенглаштирди.

“Қурилиш жараёнини кузатганлар уни мўъжиза дейишяпти. Ҳар қандай даражадаги мусобақани қабул қилишга қодир ушбу улуғвор иншоотга қараб туриб, биз ким бўлгандик ва ким бўлдик, нимага эришдик, деган саволга осонгина жавоб бериш мумкин”, - деди Каримов.

Уч қаватли “Бунёдкор” ўйингоҳи 34 минг одамни сиғдира оладиган Ўзбекистондаги энг йирик стадиондир.

2008 йилда уни “Зеромакс” ширкати қуришга киришган, бироқ ширкат касодга учрагани боис ўйингоҳ қурилиши 2010 йилда тўхтаб қолган эди.

2011 йилда Ўзбекистон ҳукумати "Бунёдкор"ни 2012 йилнинг март ойига қуриб топшириш ҳақида қарор чиқарган эди.

Ўзбек футболи 100 йиллигига бағишланган тантаналарнинг “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши ва тантаналарда машхур поп-юлдуз Шокира ҳамда донғи кетган Пеле, Зинедин Зидан, Дэвид Бекхэм, Лионел Мессиларнинг келиши ҳақида хабарлар урчиганди.

Аммо, 28 сентябр кунги тантаналар “Бунёдкор” ва “Пахтакор” нинг ўртоқлик ўйини ва ўзбек хонандаларининг байрам концерти билан якунланди.
XS
SM
MD
LG