Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:32

Абдулазиз Комилов Роғун ва Қамбарота бўйича халқаро экспертиза ўтказишга чақирди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 сентябр куни Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 67-сессиясида қилган чиқишида Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбарота гидро-электр иншоотлари қурилиши борасидаги расмий Тошкент хавотирларини такрорлади.

Жаноб Комилов мавжуд лойиҳалар юзасидан мустақил халқаро экспертиза ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

- Сирдарё ва Амударё ўзанида йирик гидроиншоотлар қуриш бўйича барча лойиҳалар БМТ хомийлиги остида нуфузли халқаро ташкилотлар тарафидан экспертиза қилиниши ва бу дарёларнинг қуйи оқимидаги давлатлар билан албатта келишилган холда бўлиши керак, - деди Абдулазиз Комилов.

Роғун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ихтилофлар кўп йилдан буён давом этиб келади.

Ўзбекистон ҳукуматининг даъво қилишича, Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар саккиз йилгача сувсиз қолиши мумкин.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади. Улар, шунингдек, эҳтимолий зилзила оқибатлари ҳақидаги хавотирларни ҳам инкор қилади.
XS
SM
MD
LG