Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:25

Алишер Усмонов бизнесни тарк этмоқчи


Миллиардер Алишер Усмонов ортиқ бизнес билан шуғулланиш истаги йўқлигини айтмоқда.

Россиянинг 'энг бой' одами, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ҳиссаларини ягона холдинг остида бирлаштиргач, бизнесни тарк этишини билдирди.

Аммо, жаноб Усмонов буни сабабларини айтмаган. Шу йилнинг апрел ойида Forbes журнали миллиардер Алишер Усмоновни Россиянинг энг бой одами, деб топганди.

58 ёшли Алишер Усмонов асос солган "Металлоинвест" ширкати Россиянинг энг йирик хомашё ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Шунингдек, у Лондоннинг "Арсенал" футбол клубининг 27 фоиз ҳиссаларига ҳам эгалик қилади.
XS
SM
MD
LG