Линклар

Жума куни Чехия шарқида кўприк очиш маросими пайти 26 яшар номаълум шахс президент Вацлав Клаус ёнига яқинлашиб, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан унга қарата елим ўқ отган.

71 яшар президент Вацлав Клаусга шикаст етгани йўқ. Лекин, номаълум шахс қандай қилиб президент танқўриқчилари орасидан президентга яқинлашишга улгиргани тушинарсиз.

Чехиянинг “Нова” каналига кўра, президент Клаус ҳодисадан кейин танқўриқчиларига танбех берган, ҳамла қилган шахс шу захоти ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG