Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:04

New York Times газетаси собиқ ношири оламдан ўтди


New York Times газетаси собиқ ношири Артур Окс Сулцбергер узоқ ҳасталикдан сўнг 87 ёшида оламдан ўтди.

Сулцбергер газетага 34 йил раҳбарлик қилган. У 1963 йилда миллиардлаб долларлик сармоя эвазига New York Times газетасини ислоҳ қилган.

Артур Окс Сулцбергер 1971 йилда газетада Ветнам урушига оид махфий маълумотлар чоп этилиши билан боғлиқ жанжал ва буни ортидан ўтказилган судни ҳам ютганди.

Ҳозир газетани Сулцбергерлар оиласининг тўртинчи авлоди бошқаради.
XS
SM
MD
LG