Линклар

Испания пойтахти Мадридда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига қарши норозилик акцияси ўтказаётган намойишчилар полиция билан тўқнашди.

Парламент олдидаги майдонни тозалашга уринган полиция билан шанба оқшомида юз берган тўқнашув чоғида, Испания телевидениесининг хабар қилишича, камида икки киши жиддий тан жароҳати олган, 12 киши қўлга олинган.

Сешанба куни Мадрид марказида содир бўлган бу каби тўқнашувда ўнлаб одам жароҳатланган, яна ўнлаб киши ҳибсга олинганди.

Тугаб бораётган ҳафта ичида учинчи бор норозилик намойиши ўтказаётган испанияликлар ҳукуматнинг истеъфога кетиши, парламент тарқатилиши ва янги конституция қабул қилинишини талаб қилмоқдалар.

Оммавий намойишларнинг бошланишига ижтимоий харажатларни кескин қисқартиришни кўзда тутган келаси йил бюджети лойиҳасининг ҳукумат томонидан қабул қилиниши сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG