Линклар

Суриядаги жанглар оқибатида ўрта асрларга оид бозор вайрон қилинди


Суриянинг Ҳалаб шаҳри марказида ўрта асрларда бунёд қилинган ва ЮНЕСКО Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ёпиқ бозор вайрон бўлди.

Бозор тўпга тутилиши ҳамда президент Башар Ассад қўшинлари ва исёнчилар ўртасида жума куни бошланган шиддатли жанглар ортидан юзага келган ёнғин натижасида кули кўкка совурилган.

Воқеа акс этган ва ҳаваскор тасвирчи томонидан олинган видеоёзув интернетда пайдо бўлган. Маҳаллий мухолифат фаолларининг айтишларича, бозорда 700 га яқин кўҳна бино ва дўкон куйиб кетган.

Ҳукмрон режимнинг Ҳалабдаги позицияларига қарши исёнчилар ҳужуми уч кундан буён давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG