Линклар

logo-print

Чехия президентининг қўриқчилик хизмати раҳбари истеъфога чиқди


Чехия президенти Вацлав Клаус (ўртада).

Чехия президенти Вацлав Клаус (ўртада).

Чехия президентининг қўриқчилик хизмати раҳбари Иржи Скленка Храстава шаҳрида рўй берган президентга суиқасд имитацияси билан боғлиқ ҳодисадан кейин истеъфога кетди.

Жума куни мазкур шаҳарда ўтказилган кўприк очиш маросимида 26 ёшли Павел Вондроуш президент Вацлав Клаусга яқинлашиб, елим зўлдирча отувчи тўппончасини унга ўқталганди.

Шундан сўнг воқеа жойини хотиржам тарк этган ҳазилкаш бир неча соат ўтганидан кейин полициячилар томонидан қўлга олинган.

Ҳужум видеоёзувини кўриб чиққан президент қўриқчилик хизмати раҳбари ўзига тобе бўлган кишилар ҳақиқатан қўпол хатога йўл қўйганларини эътироф этиб, истеъфога кетишга қарор қилди.

Мазкур нохуш ҳодиса чоғида Чехия президентига шикаст етгани йўқ. Президентга тўппонча ўқталган шахс безориликда айбланиб, икки йилга қамалиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG