Линклар

Эквадорда хорижлик сайёҳ аёллар озод қилинди


Эквадор расмийлари номаълум қуролли гуруҳ томонидан Колумбия чегараси яқинида ўғирлаб кетилган хорижлик икки нафар сайёҳ аёл армия ва полициянинг қўшма амалиёти натижасида озод қилинганини билдирдилар.

Автралия ва Буюк Британия фуқаролари бўлган сайёҳлар мамлакат шимолий-шарқида жойлашган Куябено миллий боғидаги дарёда қайиқда саёҳат қилиб юрганларида ўғирлаб кетилганди.

Бир кун аввал шу ҳудудда яна беш нафар хорижлик ҳужумга учраган, бироқ улар қочиб қутулишга муваффақ бўлгандилар.

Эквадор, Колумбия ва Перу чегаралари кесишган бу овлоқ ҳудудда кўплаб тўдалар, шу жумладан, ФАРК террорчилик гуруҳи ва бангфурушлар фаолият олиб боради.

Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, сайёҳ аёлларни ўзларини “Қора бургутлар” деб атовчи тўданинг собиқ аъзолари ўғирлаб кетганлар.
XS
SM
MD
LG