Линклар

logo-print
Афғонистонда НАТОнинг бир аскари ва шартнома асосида ишлаётган маҳаллий фуқаро Афғонистон хавфсизлик кучлари аъзоси экани тахмин қилинган шахс томонидан отиб ўлдирилди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар воқеа 29 сентябр куни Афғонистон шарқида рўй берганини билдирди.

Халқаро кучлар ҳужум тафсилотлари ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.

Жорий йил бошидан бери Афғонистон хавфсизлик кучлари аъзолари ғарблик ҳамкасбларига қарата ўт очгани оқибатида НАТОнинг 52 ҳарбийси ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG