Линклар

Эрон Мужоҳиддини-Халқ АҚШнинг "қора рўйхати"дан чиқарилганини қоралади


Ироқнинг Диёла вилоятидаги Мужоҳиддини-Халқ гуруҳи аъзолари, 2003 йил 8 май.

Ироқнинг Диёла вилоятидаги Мужоҳиддини-Халқ гуруҳи аъзолари, 2003 йил 8 май.

Эрон АҚШ маъмуриятини Мужоҳиддини-Халқ гуруҳини хорижий террорчи гуруҳлар рўйхатидан олиб ташлаганини қоралади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда 28 сентябрда кучга кирган қарор Америка қонунчилиги ва “халқаро мажбуриятлар”га зид ва бу АҚШ манфаатларига таҳдид солади, дея изоҳланган.

Мужоҳиддини-Халқ, яъни, Эрон халқи мужоҳидлари Эроннинг уламолар режимига қарши курашган.

1980-1988 йилларда Эрон-Ироқ урушида мазкур гуруҳ аъзолари Ироқ томонида Эронга қарши урушган.

Мужоҳиддини-Халқ 1997 йилда АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилган эди.
XS
SM
MD
LG