Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Ўзбекистон президенти Туркманистонга сафар қилади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов таклифига мувофиқ 1-2 октябр кунлари Ашхободга расмий сафар қилади.

Каримов ва Бердимуҳаммедов сўзлашуви чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режаланган.

Ўзбекистон раҳбарининг сафари якунида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда.

Ислом Каримовнинг Ашхободга сафари арафасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация Ашхабодда Туркманистон ҳукумати, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,7 мартага кўпайиб, 454,3 млн АҚШ долларини ташкил қилган.

Жорий йил январ-июн ойларида бу кўрсаткич 197 млн долларга етган.
XS
SM
MD
LG