Линклар

Осиё Футбол Конфедерацияси чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал босқичи доирасида Тошкентнинг Бунёдкор футбол жамоаси 3 октябр куни Тошкентда Австралиянинг Аделаида Юнайтед жамоасини қабул қилади.

Бунёдкор жамоаси 19 сентябр куни меҳмонда Аделаида Юнайтед билан куч синашди. Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Айни пайтда, “FIFA Futbol Mundial” телеҳафталиги Ўзбекистон футболи ҳақида дастур тайёрлашни режалаган.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига кўра, дунёнинг 20 давлатида намойиш қилинадиган ушбу теледастур ижодкорлари Тошкентга 3 октябр куни келиб, тўрт кун давомида янги кўрсатувни суратга олади.
XS
SM
MD
LG