Линклар

Суриянинг Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида президент Башар Ал-Ассад режимига содиқ аскарлар ва исёнчи гуруҳлар ўртасида давом этаётган шиддатли жанглар оқибатида шаҳар марказида жойлашган ва ЮНЕСКОнинг Дунё маданий меъроси рўйхатига киритилган ёпиқ бозор ёниб кетди.

Интернет тармоғида ўрта асрда қурилган Яқин Шарқдаги энг қадимий бозорлардан бири ёнаётгани акс этган видеолавҳа пайдо бўлди.

Маҳаллий фаолларига кўра, отишмалар оқибатида содир бўлган ёнғинда бозорнинг камида 700та дўкони ёниб кетган.

Айни пайтда, Алеппода исёнчи гуруҳларнинг ҳукумат кучларига қарши ҳужумлари учинчи кун давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG