Линклар

6 кунлик кинофорум давомида дунёнинг турли давлатларида суратга олинган жами 473 та филмни намойиш қилиш режаланган.


30 сентябрдан 5 октябрга қадар Тошкентда “Олтин гепард” Халқаро кинофоруми бўлиб ўтади. Бу форум бу йил иккинчи бор ўтказилмоқда.

“Олтин гепард” Тошкент Халқаро кинофорумида жами 473 та — 157 та тўлиқ метражли бадиий филм, 230 та қисқа метражли ҳамда 86 та анимацион филм ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Ҳакамлар ҳайъатига британиялик етакчи режиссер, Британия кино ва телевидение академияси директори, Европа киноакадемияси раиси ўринбосари Ник Пауэлл раислик қилади.

Фонд Форум томонидан ташкил қилинган "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми мукофотлари қуйидаги олти номинация бўйича топширилади:

“Энг яхши анимацион филм”;

“Энг яхши қисқа метражли филм”;

“Энг яхши эркак роли”;

“Энг яхши аёл роли”;

“Энг яхши режиссура”;

“Энг яхши тўлиқ метражли филм”.

Ҳакамлар ҳайъати энг яхши, деб топган номинацияларга “Олтин гепард” ҳайкалчалари топширилади.

Иккинчи Тошкент халқаро кинофоруми танловларида иштирок этиш учун ўтган йилдаги каби Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг 45 дан зиёд мамлакатидан аризалар келиб тушган.

Танловга киритилган намойишлар Ёшлар ижод саройида, “Premier-Hall” кинотеатрида ва City Makon маданий-маърифий кўнгилочар марказида, танловдан ташқари намойиш ва тадбирлар Алишер Навоий номидаги санъат саройи, Маданият ва санъат институти биносида бўлиб ўтади.

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг биринчи кунини “Premier-Hall” кинотеатрида россиялик режиссёр А. Аксененко суратга олган “Кафилланган эркак” филми намойиши билан бошлаш режаланган. Филм бошланишидан олдин унинг ижодкорлари билан учрашув бўлади.

Иккинчи “Олтин гепард” Тошкент Халқаро кинофорумининг тантанали ёпилиши маросими 5 октябр куни “Туркистон” саройида соат 19:00да бошланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG