Линклар

Ироқдаги ҳужумлардан 30 дан зиёд одам нобуд бўлди


Ироқда якшанба куни рўй берган отишма ва портлашлар чоғида камида 32 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёд киши яраланди.

Энг қонли ҳужумлар пойтахт Бағдод ва унга яқин жойларда амалга оширилди. Хусусан, Бағдод шимолидаги Баакуба шаҳри чеккасида ичига бомба жойлаштирилган уч автомобил, Мўсулда эса яна бир автомобил портлатилгани айтилмоқда.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG