Линклар

logo-print

Рус миллатчилари марказий осиёликлар учун виза тартиби жорий этишни талаб қилаяпти


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида миллатчилар этник жиноятчиликка қарши митинг ўтказди.

Озодлик мухбири Татьяна Вольтскаянинг хабар қилишича, кеча ўтказилган норозилик тадбирида намойишчилар Россия расмийларидан Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатларидан келувчилар учун виза тартиби жорий этилишини талаб қилганлар.

Марс майдонига йиғилган 150 чоғли киши келгиндилар билан тўқнашувларда ҳалок бўлган кишиларни бир дақиқали сукут билан хотирлаганлар.

Бу каби тадбирлар шу куни пойтахт Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилган.
XS
SM
MD
LG